Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ушбу фатволар саҳиҳми?

10:36 / 06.02.2015 | Olim2712 | 6052

Ушбу фатволар саҳиҳми: “Бир киши тунда аёли ва балоғатга етган қизи ухлаб ётган хонага кириб, эҳтиёжини қондириш учун аёлини уйғотиш мақсадида адашиб балоғатга етган қизини аёли деб ўйлаб шаҳват билан ушласа, ўпса, силаса ёки чимчиласа аёли унга абадий ҳаром бўлади. (Фатавои Ҳиндия).

Савол. Бир киши қайнонаси билан қўл бериб кўришаётганида шаҳвати қўзғалиб кетса, шу ҳам ҳурмати мусоҳара остига кирадими?

Жавоб. Ким ўз аёлининг онасига яқинлик қилса ёки шаҳват билан ўпса ёки аёлининг онаси куёвини ўпганда иккисидан бирортасининг шаҳвати қўзғаса, ўша куёвнинг аёли абадий ҳаром бўлади.

Агар аёлининг онасини шаҳватсиз ўпгани аён бўлмаган ҳолатда ўпса, аёли унга ҳаром бўлади. Ушлашда эса яъни қайнонаси шаҳват билан ушлагани аниқ бўлмаса ҳаром бўлмайди”. Ушбу матлар “fiqh.uz” сайтидаги “Абдуманнон Абдуллоҳ”нинг мақоласидан иқтибос қилинди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. «ал-Фатавий ал-Оламгирия». Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг набираларидан бўлган Султон Муҳйиддин Аврангзеб Оламгир Ҳиндистонга подишоҳ бўлганда Исломи дини учун ўта жонкуярлик қилган. У имом Роббонийнинг ўғли шайх Муҳаммад Маъсумга қўл бериб аҳли сулуклардан бўлган ва мусулмончилик учун ўта фойдали бўлган жуда кўп ишларни қилган. Султон Муҳйиддин Аврангзеб Оламгир барча юртларда шариат қонунларига амал қилиш мақсадида қозиларга енгиллик яратиш учун фиқҳий масалаларни тартибга солиш йўлида уларни янгича услубда ёзиб чиқишга амр қилди. У бу ишни амалга ошириш учун ўша вақтнинг кўзга кўринган уламоларидан бир гуруҳ тузди. Мазкур уламолар осон ва равшан иборалар ила фиқҳий масалаларни янгича тартибга солишлари керак эди. Масалаларни олишда зоҳирир ривояга суяниш, зарурат бўлмаса «наводир»га қарамасликка келишилди. Шунингдек, масалани қайси китобда олингани ҳақида маҳлумот келтириладиган бўлди. Султон Муҳйиддин Аврангзеб Оламгир бу уламолар гуруҳига шайх Низомиддин Бурҳонпурийни раис этиб таҳйин қилди. У киши ҳанафий фиқҳининг кўзга кўринган алломаларидан йигирма кишини танлаб олди. Машаққатли уринишлардан кейин катта олти жилдли ажойиб илмий асар дунёга келди. Султон Муҳйиддин Аврангзеб Оламгир бу иш учун икки юз минг рупия сарфлади. Бу ўша вақт ҳисоби бўйича жудда катта маблағ эди. Бу улкан илмий асарнинг икки исми бор. Уни Ҳиндистон ва унга яқин минтақаларда «ал-Фатавий ал-Оламгирия» деб атайдилар. Бунда, албатта, Султон Муҳйиддин Аврангзеб Оламгирга бўлган эҳтиром ва тақдир ўз аксини топган. Бу улкан фиқҳий асрни Миср, Шом ва Туркияда «ал-Фатавий ал-Ҳиндия» деб атайдилар. «ал-Фатавий ал-Оламгирия»нинг муқаддимасида ёзилишича китобнинг тартиби Бурҳониддин Марғилонийнинг «Ҳидоя»си тартибига мос қилинган. Бошқа китоблардаги такрор ва зиёдаларни тарк қилинган. Далил ва ҳужжат келтиришга ўтилмаган. Фақат изоҳга ҳожат тушгандагина далил зикр қилинган. Асосан зоҳирур ривоя ила кифояланган. Қайси китобдан иқтибос олингани ёзиб борилган. Уларнинг иборалари ўз ҳолида қолишига эҳтибор берилган. Фақат зарурат юзасидангина жузҳий ўзгартиш киритилган. Омонат юзасидан ўзгартилимаган жумлаларга «казо», ўзгартирилганга «ҳаказо» ила ишора қилинган. «ал-Фатавий ал-Оламгирия» ҳанафий фиқҳидаги энг мўътабар китоблардан бўлиб ҳозиргача ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Кувайт давлати Вақф ва Исломий ишлар вазирлиги томонидан йўлга қўйилган «ал-Мавсуҳа ал-Фиқҳийя»нинг муаллифлари ҳам ўз асарларининг муқаддимасида бу улуғ асарга ўзларидан аввал ўтган жамоавий муаллифлар меҳнати сифатида катта баҳо берганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat