Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Энергетик ичимликлар ҳақида

12:33 / 03.12.2015 | Sardor Niyazov | 7449

Ассалому алайкум! Ҳозирги пайтда жуда кўп энергетиклар омма орасида истеъмолда юрибди. Уларни ичишга шариатимиз нима дейди? Кока-кола ичимлигида жуда кам миқдорда кокаин борлиги аниқланди. Уни истеъмол қилишимизни ҳеч қандай кароҳияти йўқми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бир нарсанинг ҳалол ёки ҳаром эканлиги унинг таркибига боғлиқдир. Таркибида шариат ҳаром қилган нарсалар бўлса, унинг истеъмоли ҳам, савдоси ҳам жоиз эмас. Ҳамма нарсаларда мубоҳ биринчи ўринда туради қоидасига биноан, таркибида ҳаром нарсалар бўлмаса, ёки бор-йўқлиги маълум бўлмаса истеъмол жоиз.

ДИНИ УЧУН ЎЗИНИ ПОК ТУТГАН КИШИНИНГ ФАЗЛИ ҲАҚИДА 

حَدَّثَنَا أَبُو نُعَيْمٍ، حَدَّثَنَا زَكَرِيَّاءُ، عَنْ عَامِرٍ قَالَ: سَمِعْتُ النُّعْمَانَ بْنَ بَشِيرٍ يَقُولُ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ  صلي الله عليه وسلم يَقُولُ: «الْحَلَالُ بَيِّنٌ وَالْحَرَامُ بَيِّنٌ، وَبَيْنَهُمَا مُشَبَّهَاتٌ لَا يَعْلَمُهَا كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ، فَمَنِ اتَّقَى الْمُشَبَّهَاتِ اسْتَبْرَأَ لِدِيِنِهِ وَعِرْضِهِ، وَمَنْ وَقَعَ فِي الشُّبُهَاتِ كَرَاعٍ يَرْعَى حَوْلَ الْحِمَى، يُوشِكُ أَنْ يُوَاقِعَهُ. أَلَا وَإِنَّ لِكُلِّ مَلِكٍ حِمًى، أَلَا إِنَّ حِمَى اللهِ فِي أَرْضِهِ مَحَارِمُهُ، أَلَا وَإِنَّ فِي الْجَسَدِ مُضْغَةً إِذَا صَلَحَتْ صَلَحَ الْجَسَدُ كُلُّهُ، وَإِذَا فَسَدَتْ فَسَدَ الْجَسَدُ كُلُّهُ. أَلَا وَهِيَ الْقَلْبُ». طرفه: 2051 - تحفة: 11624

Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром ҳам очиқ-ойдиндир. Улар орасида кўп одамлар билмайдиган шубҳали нарсалар бор. Ким шубҳали нарсалардан сақланса, дини ва шаъни учун ўзини пок тутибди. Ким шубҳали нарсаларга тушса, худди қўриқхона атрофида чўпонлик қилиб, унга ўтиб кетай деган чўпонга ўхшайди. Огоҳ бўлинг! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг қўриқхонаси бордир. Огоҳ бўлинг! Албатта, Аллоҳнинг ердаги қўриқхонаси – ҳаром қилган нарсаларидир. Огоҳ бўлинг! Танада бир парча гўшт бор, у соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўлади. У бузилса, бутун тана бузилади. Огоҳ бўлинг! Ўша нарса қалбдир».(“Олтин силсила” китобидан. Саҳиҳ Бухорий). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat