Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иссиқ-совуқ ва талоқ ҳақида

8 ой аввал | shuhratulla | 2191

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, мен уйланганимга 4 йил бўлди. Аллоҳга шукур 2 нафар фарзандим бор. Мурожатим шуки 4 йилдан  буён хонамиздан ҳар хил бизга талуқли бўлмаган нарсалар чиқади. Яъни пахтага ўралган тирноқ, бинтга ўралган соч, ҳар хил игна, қайчи ва ҳоказолар. Аввалига бу нарсаларга ахамият қилмасдим, чунки таҳоратда, ибодатда юрган одамга инсу-жинслар теголмаслигини жуда кўп эшитганман. Бироқ ҳозрда турмушим бузилиш арафасида. Саволим  иссиқ-совуқ ўқитувлар бор нарсами? Шундай нарсалар чиққанда булардан қандай химояланса бўлади.
2). Аллоҳ кечирсин жаҳлда аёлимга талоқ бериб қўйганман. Буни қандай тикласа бўлади?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

“Оятул Курсий” ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тонгда ва тунда ўқиган дуоларини ўқиб юрувчиларга ҳеч қандай сеҳр-жоду таъсир қилмайди. Ҳар бир муаммони бу нарсага боғлаш мўминнинг иши эмас.
2). Талоқ масаласини жонли мажлисда, икки томоннинг гувоҳлигида кўриш керак.  Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat