Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хайз курмайдиган аёлнинг иддаси

19:24 / 11 март | Алижон | 3556
Ассалому алайкум! Хайз кўрмайдиган аёл (ёши туфайли ёки операция қилиб бачадони олиб ташланиши сабабли) эридан ажрашса идда ўтирадими? Агар бу шарт бўлса қайси мантиққа асосланиб?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Аввал идда ўтириши шарт. Ҳайз кўрмайдиган аёл талоқ олгани туфайли уч ой идда ўтиради.
Кичкиналиги ёки катталиги (сабабли) ёки ёши етса ҳам ҳайз кўрмаётганларники уч ойдир.
Бу ҳукмнинг далили қуйидаги ояти каримадир. Аллоҳ таоло Талоқ сурасида шундай марҳамат қилган:

وَاللَّائِي يَئِسْنَ مِنَ الْمَحِيضِ مِن نِّسَائِكُمْ إِنِ ارْتَبْتُمْ فَعِدَّتُهُنَّ ثَلَاثَةُ أَشْهُرٍ وَاللَّائِي لَمْ يَحِضْنَ وَأُوْلَاتُ الْأَحْمَالِ أَجَلُهُنَّ أَن يَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ


«Аёлларингиздан ҳайздан ноумид бўлганларининг иддаси, агар шубҳангиз бўлса, уч ойдир. Ҳайз кўрмаганлариники ҳам. Ҳомиладорларнинг иддаси ҳомилаларини қўймоқликдир» (4-оят).("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat