Ассалому алайкум! Бир қишлоқдаги дўстим ерни ижарага олиб, хашак учун маккажўхори экишни таклиф қиляпти. Ўзини маблағи йўқлиги учун 2 гектар ерга кетадиган харажатни мендан сўраяпти. 1 гектарни ўзи учун, 2-гектарни биргаликда экин экиб, фойдани тенг бўламиз деяпти. Ҳамма меҳнатни ўзи қиладиган бўляпти. Шундай ҳолда шариатимиз бўйича пул берса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Сизларни бу келишувларингизни шариатда музораъа дейилади. Уни 7 хил кўриниши бор. 1-ер ва уруғ бир кишидан, хукиз ва ишлаш иккинчи кишидан. Бу дуруст. 2-ер бир кишидан, қолган ҳамма нарса иккинчи тарафдан. Бу дуруст. 3-меҳнат бир кишидан, қолгани иккинчи тарафдан. Бу дуруст. 4-ер ва хўкиз бир кишидан, уруғ ва меҳнат иккинчи тарафдан. Бу дуруст эмас. 5-хўкиз ва уруғ бир кишидан, ер ва меҳнат иккинчи тарафдан. Бу дуруст эмас. 6-хўкиз бир кишидан, қолган ҳамма нарса иккинчи тарафдан. Бу дуруст эмас. 7-уруғ бир кишидан, қолган ҳамма нарса иккинчи тарафдан. Бу ҳам дуруст эмас. Сиз тақдим қилган маълумотга кўра сизларнинг келишувингиз 5-кўринишида экан. Бу жоиз эмас. Жоиз суратларини танлаб олинглар. Валлоҳу аълам!