«Китоб» сўзи «ёзиш» ўзагидан олинган бўлиб, «ёзилган» маъносини англатади. Бир тўп ёзилган варақларнинг муқова орасига олингани «китоб» деб ишлатиб келинган.
Аслида эса, у кенгроқ маънони англатади. Қуръони Каримнинг номларидан бири ҳам «Китоб»дир. Исломда «Аллоҳнинг китобида», «Китоб ва Суннатда» каби иборалардаги китоб Қуръон демакдир.
Шунингдек, Ислом адабиётида бир неча фасл ва бобларни ўз ичига олган бир мавзу ҳақидаги маълумотлар тўпламини ҳам «китоб» деб аташ одат бўлиб қолган. «Ҳаж китоби», «Рўза китоби» кабилар шу жумладандир.