Сакина – луғатда хотиржамлик, сокинлик дегани. Бу ерда зикр қилинган «сакина» нима экани хусусида уламолар турли фикрлар айган. Баъзилар уни майин шамол деса, бошқалари фаришталар, деган. Кўпчилик уламоларнинг қарашларига кўра, сакина Аллоҳ таолонинг хотиржамлик ва раҳматни ўзида мужассам қилган махлуқоти бўлиб, фаришталарнинг ҳамроҳлигида юзага келади.