Фай – ("қайтариш") - мусулмонлар ғайридинлардан тинч йўл билан оладиган барча нарсалар: солиқларнинг барча тури ва байтулмол. Қуръонда айтилишича, "ма афаъа Аллоҳу ала расулиҳи минҳум" (Аллоҳ улардан Ўзининг расулига қайтарган нарса", 59:6), яъни, жангсиз қўлга туширилган ўлжа ("унинг учун жангга на отларни, на туяларни солганлар") Муҳаммад (сав)га инъом этилади (номуносиб эгаларидан қайтарилган) ва у зот ундан ўз хоҳишларича эгалик қилишлари мумкин.