Зарира – хушбўйликнинг бир тури. У шу номли ўсимликдан олинган. Зарира қамиши (calamus) Ҳиндистонда етиштириладиган бошоқдошларга мансуб, қамишсифат доривор ўсимлик ва унинг ҳосили бўлиб, ўзидан хушбўй ҳид таратади ва хушбўйлик сифатида ишлатилади, совун, атирларга қўшилади. Кукуни ҳам хушбўйлик сифатида ишлатилган.