Ҳажрул-Ямома – Саудиянинг ҳозирги пойтахти Риёз ўрнида жойлашган қадимий шаҳарнинг номи. У Водил-қурода жойлашган. У ерда қадимий араб қабилалари, жумладан, Самуд қавмининг бир қисми истиқомат қилган. Ҳозирда ҳам бу жойларни «Мадоину Солиҳ» деб аташади.