Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

сидратул-мунтаҳо

Сидратул-мунтаҳо – луғатда «интиҳо дарахти», «чегара дарахти» деган маънони англатади. Ҳадисда таърифланишича, у бутасимон дарахт бўлиб, чавандоз бир неча ўн йил от чоптирса ҳам унинг соясидан чиқа олмайди. Унинг «интиҳо» деб номланишига сабаб шуки, барча махлуқотнинг илми ўша жойгача етади, ундан уёғида нима борлигини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Фаришталар ҳам ундан уёғига ўта олмайдилар. Бу ҳам ғайбга тааллуқли нарсалардан бўлиб, бу ҳақда оят ва ҳадисларда келган маълумотлар билан кифояланиш лозим. Унинг кайфияти ва бошқа жиҳатлари Аллоҳнинг Ўзигагина маълум бўлиб, инсон ақлу идрокидан устундир.


Топ рейтинг www.uz Openstat