Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

толут

Толут – Бану Исроилнинг пайғамбари тарафидан бир жамоага сайланган подшоҳ. Бану Исроил унинг бошчилигида Жолут номли золим подшоҳга қарши жангга отланади. Толут бундай жиддий курашдан олдин қўшинларни синовдан ўтказиш ва уларнинг ичидан ҳақиқий мўминларни ажратиб олиш мақсадида уларга шундай деди: «Ҳозир бир дарёга дуч келамиз. Ким ундан бир кафтдан ортиқ сув ичса, у биздан эмас, жангга қатнашмайди, шу ердан қайтади». Узоқ сафарда қаттиқ ташна бўлган аскарларнинг кўпи чанқоқликка чидай олмай, кўп сув ичиб қўяди, фақатгина уч юздан ортиқ аскар Толут билан бирга дарёдан ўтишга муваффақ бўлади. Уларнинг ичида Аллоҳнинг Набийси Довуд алайҳиссалом ҳам бор эди. Бу ҳақда Бақара сурасининг 246–251-оятларида батафсил ҳикоя қилинган.


Топ рейтинг www.uz Openstat