Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг китоби. Бу китоб ҳанафий мазҳабининг уламоларидан бўлмиш имом Сирожуддин Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Абдуррашид Сажовандий Ҳанафийнинг мерос илмига оид китобига ёзилган шарҳдир. Ушбу китоб «Фароизу Сирожия» номи билан ҳам машҳур бўлиб, ҳозиргача дарслик сифатида ўқитилади.