Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жалолуддин Юсуф ибн Рукнуддин Масийҳ.

Тарихчилар ушбу зотдан Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳи у кишига ёзиб берган ижозатни келтирадилар:

«Аммо баъд: Аллоҳ таолога ҳамд, Расулуллоҳга салавот бўлсин!

Батаҳқиқ, мавло, олим, фозил, комил Жалолуддин Юсуф ибн Имом Рукниддин Масийҳга мендан қироат қилган, эшитган ва амалга оширган нарсаларига умумий тарзда, тасниф қилган нарсаларига хусусий тарзда ижозат бердим. У мендан «Шарҳул Кашшоф ва ал-мифтоҳ»га оид кўп нарсаларни ўқиди ва эшитди. Унга ўшалардан дарс беришга ва мутолаа, мурожаъа, тааммул қилганидан кейин баъзи хатолар бўлса, ислоҳ қилишга ҳам ижозат бердим. Ушбу Саъдуддин Тафтазонийнинг ҳаётининг охирида ва вафоти яқин қолганда ёзган хатидир. Ҳижрий 792 сананинг охири, Самарқанд».

Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг мазкур зотлардан бошқа шогирдлари ҳам кўп бўлган, бироқ биз бу ерда ушбулар билан кифояланамиз.


Топ рейтинг www.uz Openstat