Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тафсириз заҳровайни

«Тафсириз заҳровайни» (ал-Бақара ва Оли Имрон). - Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳнинг китоби.  Қуръони Каримнинг Бақара ва Оли Имрон сураларини қўшиб заҳровайни – икки нур сочувчи деб номланади. Қуйидаги ҳадиси шарифга амал қилган ҳолда ушбу икки сураи каримага алоҳида аҳамият берилади.

Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Қуръонни қироат қилинг. У қиёмат куни ўз асҳобларига шафоатчи бўлиб келади. 

Икки нур сочувчини: Бақара ва Оли Имрон сураларини қироат қилинг. Икковлари қиёмат куни худди икки булутга ёки икки соябонга, ёхуд икки қуш галасига ўхшаб келади. Икковлари ўз асҳоблари ҳақида тортишурлар». 

Термизий ривоят қилган.

Шунинг учун ҳам Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳи бу икки сурани алоҳида тафсир қилган.


Топ рейтинг www.uz Openstat