Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳасан ал-Андақий

Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Ҳусайн ал-Андақий -  Абдулкарим ал-Андақийнинг набиралари. Ўз даврларининг тариқат, тасаввуф илми машойихларидан эдилар. Бу киши умрларини муридлар тарбиялаш билан ўтказдилар. Муҳаммад алайҳиссаломнинг суннати-санияларига, одобларига олиму омил эдилар. Инсонларни Аллоҳга ибодат қилишга, ибодат ва риёзатни лозим тутишга даъват этардилар. Юсуф ибн Айюб ал-Ҳамадонийнинг хос ва севимли муридларидан бўлиб, у зот билан Хоразм, сўнгра Бағдодга бирга борганлар. Биринчи марта у кишини Марвда «Шайх» хонақоҳида, кейинчалик Бухорода кўрдим ва у зотдан кўп ривоят ёзиб олдим. Ҳасан ал-Андақий мени ниҳоятда ҳурматлардилар. Мен у кишидан шайх Юсуф ал-Ҳамадоний ривоят қилган ҳадислардан таълим олдим. Ҳижрий 460 (милодий 1069) йилда туғилиб, ҳижрий 552 (милодий 1158) йил рамазон ойининг 27-тунида (Лайлатул-қадр кечаси)да вафот этганлар.


Топ рейтинг www.uz Openstat