«Барид» масофа бирлиги бўлиб, луғатда «почта» маъносини билдиради. Илгари вақтда Ислом ўлкаларида почта ишлари от ила юриб амалга оширилган. Шаҳарлар орасидаги почтахоналар маълум масофага қурилган. Бир барид билан иккинчисининг ораси тўрт фарсах, яъни 22176 метр бўлган. Ҳар почтахона–баридда ходимлар отларини боқиб, шай бўлиб турганлар, аввалги бариднинг ходимлари узоқдан кўриниши билан йўлга тайёр бўлиб отни миниб турганлар. Улар келиб почтани топшириши билан булар от чоптириб олға босганлар. Биринчи ва иккинчи почтахона орасидаги масофа эса, ўша вақтнинг таомилига кўра, «барид» деб айтилган.