Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иброҳим ал-Худободий

Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Ҳамза ал-Худободий  - Бу киши имом, фозил, солиҳ, тақводор ва илмига амал қилувчи олимлардан эдилар. Илм талабида ҳижрий 500 (милодий 1107) йилда Ҳижоз, Басра, Макка ва Мадина шаҳарларида бўлганлар. Кейинчалик ўғиллари Абул Макорим Ҳамза билан Мадинада яшаганлар. Ҳижрий 501 (милодий 1108) йили Мадинаи Мунавварада вафот этганлар.

Ўғиллари Абул Макорим Ҳамза Хуросонга қайтиб, Мовароуннаҳрда бўлиб, яна Хуросонга борганлар. Хуросонда шайх Иброҳим ибн Аҳмад ал-Марвазийдан фиқҳ илмидан таълим олганлар. Бухорода Абул Қосим Али ибн Аҳмад ал-Калободий, Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳасан ас-Сусқоний ва Абу Али Тоҳир ибн Аҳмад ал-Исмоилийдан, Марвда Абул Фазл Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Моҳиёний ва Абу Яъқуб Юсуф ибн Айюб ал-Ҳамадонийдан таълим олганлар. Абул Макорим жуда ахлоқли, чиройли сийратли, доимо ибодат ва Қуръон тиловати билан машғул эдилар.  Ҳижрий 486 (милодий 1094) йили Бухорода таваллуд топганлар.


Топ рейтинг www.uz Openstat