Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муҳаммад аш-Шарғий

Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Иброҳим аш-Шарғий  Бухоронинг Шарғ номли қишлоғидан. Илм талабида Бухоро, Хуросон, Ироқ ва Ҳижозда бўлганлар. Абул Макорим Носир ибн Муҳаммаддан, у эса Ҳасан ибн Муҳaммаддан, у эса Абу Исҳоқ ал-Куфийдан, у эса Вакеъдан, у эса Аъмашдан, у эса Абу Солиҳдан, у эса Абу Ҳурайрадан қуйидаги ҳадисни Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилганлар: «Иза суилтум ҳожатан фало тақулу «ла». Фаинналлоҳа таоло ябғузу «ла». Ва мин буғзиҳи «ла». Лам яхлуқ фил-жаннати «ла»» (Агар бирон киши сизлардан ҳожат сўраб келса, унга «йўқ» деманглар. Чунки Аллоҳ таоло «йўқ» лафзини ёмон кўради. Унинг ғазабини келтирувчи сўз «йўқ» сўзидир. Жаннатда ҳам «йўқ» нарсани яратмади).

Абу Комил ал-Басирий айтадилар: «Мендан ушбу ҳадисни бир гуруҳ илгариги ва ҳозирги фақиҳлар, машойихлар ва муҳаддислар ёзиб олдилар». «Ушбу ҳадис заиф бўлиб, Имом ал-Бухорийнинг «Саҳиҳ ул-Бухорий» ва Имом Муслимнинг «Саҳиҳ ул-Муслим» китобларида ҳам, «Муснад» китобида ҳам йўқдир».


Топ рейтинг www.uz Openstat