Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аҳли сунна ва жамоа

мусулмонларнинг асосий ва жумҳур оммаси эътиқод ва амал қилиб келаётган акддавий ва мафкуравий мазҳабларнинг жамлама номи. Исломнинг дастлабки даврларида бошқа мазҳаб ва оқимлар каби А.С.вал Ж. ҳам бўлмаган. Биринчи ҳижрий асрнинг биринчи ярми охирларида турли сиёсий сабабларга кўра, мусулмонлар сафида ажралиш пайдо бўлди. Аввал хорижийлар тоифаси, кейинроқ шиа ва б. мусулмонлар оммасидан ажраб чиқтсилар. Уларга ўзига хос номлар берила бошлади. Ҳар томон ўзининг ҳақлигани исбот қилиш учун ўз фикрини, йўналишини ҳимоя қилиб чиққан, шу тариқа ҳар гуруҳнинг ўзига хос ақидаси шакллана бошлаган. Бошқа фирқалар ажралиб чиққач, қолган мусулмонларнинг асосий оммаси А.С.вал Ж. деб атала бошланган. Бу номда Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васалламнинг суннатига амал қилиш ва мусулмонларнинг асосий кўпчилик жамоаси маънолари акс этган. Шунинг учун ҳам А.С.вал Ж. уламолари бошқа тоифаларнинг ҳаммаси билан тортишганлар ва уларнинг хато фикрларини танқид қилганлар. Аввалги ақидавий тортишишлар фақат Қуръон ва ҳадис асосида бўлган. Бу маънода ҳазрати Али, Абдуллоҳ ибн Аббос каби саҳобалар хорижийларнинг бошлиқлари билан олиб борган баҳс ва тортишувлари А.С.вал Ж.нинг дастлабки далил келтириш уринишлари бўлган. Кейинги авлод мусулмонлари ичидан Ҳасан Басрий ва унинг ҳамфикрларини келтириш ўринлидир. А.С.вал Ж.га мансубликни билдирувчи асосий белгилар қуйидагилардир: дастлабки тўрт халифа (Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али) ҳокимияти қонуний эканлигини тан олиш, олтита ҳадис тўплами (ал- Бухорий, Муслим, ат-Термизий, Абу Довуд, ан-Насоий, Ибн Можа тўпламлари)ни саҳиҳ (ишончли) деб билиш, тўрт диний-ҳуқуқий мазҳаб - ҳанафийлик, моликийлик, шофиъийлик, ханбалийликдан бирига мансуб бўлишдан иборат. Ислом давлатлари ҳудудларининг кенгайиб бориши турли дин, тоифа, мазҳаб ва мафкура тарафдорларининг мусулмон бўлиши оқибатида ақидавий масалалар яна ҳам мураккаблашиб кетди. Бунинг устига турли томонлардан мусулмонлар ақидасини бузишга уриниш ва танқид қилиш ҳам авж олди. Ана шундай мураккаб ҳолат А.С.вал Ж. ақидаси ва фикрларини илмий асосда жамлаш ва тартибга солишни тақозо этди. Бу ишни мусулмон оламининг машриқ томонида Абу Мансур ал-Мотуридий ас-Самарқандий ва иккинчи томонида Абул Ҳасан ая-Ашъарий уддаладилар. А.С.вал Ж.нинг ақидавий масалалари ўша икки олим шахсига нисбат берилиб (ашъарийлар, мотуридийлик) деб номланадиган бўлди. А.С.вал Ж. фақатгана ақида бобида эмас, балки бошқа соҳаларда ҳам ўзига хос мазҳабларни бирлаштирган. А.С.вал Ж.нинг ўзига хос тафсир мактаби ҳам бор. Уларнинг машҳур тафсирлари жумласига Абу Мансур ал- Мотуридийнинг "Таъвилоту аҳли сунна", Абул Баракот Насафийнинг "Мадорикут Танзийл", Исмоил Ҳаққийнинг "Руҳул Баян" тафсирлари ва б. киради. А.С.вал Ж.нинг ўзига хос ҳадис шарҳи мактаби ҳам юзага келган. Бу мактабнинг йирик намоёндалари ичида Асқалоний, Бадриддин Айний, Али Қори кабилар бор. Шунга ўхшаш исломий илмларнинг барча соҳаларида А.С.вал Ж.нинг ўз мактаблари бор. 20-а. охирида исломнинг дунёдаги сиёсий ўрни кучайиши шароитида суннийлик ва шиалик ўртасидаги муносабатлар ҳам кескинлашди, бу ҳол мамлакатлар ўртасида (Эрон-Ироқ), шунингдек, турли мамлакатларнинг ички ҳаётида (Саудия Арабистони, Ливан) ҳам кўзга ташланди, бироқ улар кўп ҳолатларда учинчи даражали аҳамият касб этган (Эрон-Ироқ) ёхуд осонгина ҳал этилган. Суннийликнинг кўпгина ўзига хос хусусиятлари ҳоз. вақтда исломнинг ҳақиқий демоқратик дин эканлигани исбот қилишда далил сифатида кўрсатилмоқда. Суннийлар барча ислом оламидаги давлатлар аҳолисининг кўпчилигини (Эрон ва Ироқдан ташқари) ташкил этади.



Топ рейтинг www.uz Openstat