Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муҳаммад ал-Фарабрий

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф ал-Фарабрий   Имом ал-Бухорийнинг «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» («Ишончли тўплам») китобини ривоят қилганлар. Кўп киши келиб, бу зотдан ушбу китобни ёзиб олганлар. Али ибн Хушрум ал-Марвазийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Аҳмад ас-Сарахсий, Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад ал-Мустамлий ва Абул Ҳайсам Муҳаммад ибн Маккий ал-Кушмиҳаний ҳадис ривоят қилганлар. Ал-Фарабрийдан мазкур «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» китобини биринчи бўлиб ривоят қилган олим Абу Зайд Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Фошонийдир. Охирги ровий эса Абу Али Исмоил ибн Муҳаммад ал-Кушонийдир. Ал-Фарабрий Имом ал-Бухорийдан «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» китобларини ҳижрий 254 (милодий 869) йилда 23 ёшларида таълим олганлар. Али ибн Хушрумдан эса Фарабрда ҳижрий 258 (милодий 873) йилда таълим олганлар. Ал-Фарабрий ҳижрий 231 (милодий 846) йилда таваллуд топиб, ҳижрий 320 (милодий 933) йили шаввол ойига уч кун қолганда, якшанба куни вафот этганлар.


Топ рейтинг www.uz Openstat