Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаъфар ар-Рудакий ас-Самарқандий

Абу Абдуллоҳ Жаъфар ибн Муҳаммад ар-Рудакий ас-Самарқандий - Машҳур шоир, гўзал ва ҳикматли сўзлар соҳиби, ажам диёрида «ас-Соиру девона» (Сайёҳ девона) лақаби билан машҳур. Самарқанднинг Рудак* қишлоғидан эдилар. Абу Абдуллоҳ Рудакий ўз замоналарининг форсийда яхши шеърлар битувчи забардаст шоирларидан эдилар. Бу киши ҳақларида шундай дейилган: «Инна аввала ман қола аш-шеър ал-жаййида бил-форсия – ар-Рудакий» (Албатта, форсийда биринчи бўлиб яхши шеър айтган Рудакийдир). Абу Саъд ал-Идрисий айтадилар: «Абу Абдуллоҳ Рудакий форсийда шеър ёзишда ўз замоналарининг пешволаридан эдилар». Бухоро амири Исмоил ибн Аҳмад ас-Сомонийнинг вазири Абул Фазл ал-Балъамий айтардилар: «Лайса ли ар-Рудакий фил-араби ва ла фил-ажами назийр» (Араб ва ажам диёрида Рудакийга тенг келадигани йўқ). Рудакий ҳижрий 329 (милодий 942) йилда Рудакда вафот этганлар.

*Рудак – Самарқанддаги ноҳия. Шу ноҳияда бир қишлоқ бор. Унинг номи «Панж» бўлиб, Самарқанддан икки фарсах узоқликда жойлашган. «Панж» – Рудакнинг таниқли қишлоғи


Топ рейтинг www.uz Openstat