Варсинон – Самарқанд қишлоқларидан.
Абу Аҳмад Бакр ибн Муҳаммад ал-Фақиҳ ас-Самарқандий ал-Варсиноний шу қишлоқдан бўлиб, у кишидан Абу Лайс Фатҳ ибн Убайд ас-Самарқандийнинг икки ўғиллари, яъни Абу Убайда ва Абу Абдураҳмон ҳамда Рабиъқ ибн Ҳисон ал-Кеший ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 351 (милодий 963) йилда Бухорода вафот этганлар. Самарқандга тобутларини кўтариб борганлар ва шу ерда дафн қилганлар.