Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муҳаммад ал-Усбоникатий ал-Фақиҳ аш-Шофеий

Абу Бакр Муҳаммад ибн Суфён ал-Усбоникатий ал-Фақиҳ аш-Шофеий Насафда анча муддат ҳоким бўлганлар. Парҳезкор, тақводор, покиза ва фозил ҳоким эдилар. Бу киши ҳақларида Абу Саъд ал-Идрисий «Тарихи Насаф» китобларида зикр қилиб, шундай деганлар: «У киши фиқҳ илмини Абу Бакр Аҳмад ибн Ҳасан ал-Форисийдан таълим олганлар. Шофеъий мазҳабининг йирик фақиҳларидан эдилар. Шош муфтийси фақиҳ Абул Ҳасан Али ибн Закариёдан эшитдим. У: «Абу Бакр ал-Форисийнинг бирорта шогирди ундан фиқҳ ва калом илмини Абу Бакр ал-Усбоникатийдай яхши ўрганган эмас. Агар кишилар девор орқасидан Абу Бакр ал-Усбоникатийнинг овозини эшитсалар, Абу Бакр ал-Форисий гапиряпти деб ўйлар эдилар», – деган эди. Ҳижрий 375 ёки 376 (милодий 986 ёки 987) йили Суғдда вафот этганлар.


Топ рейтинг www.uz Openstat