Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Абдураҳмон ал-Астрободий ал-Идрисий

Абу Саъд Абдураҳмон ибн Муҳаммад ал-Астрободий ал-Идрисий шу нисбат билан машҳурдирлар. Астрободлик бўлиб, кейинчалик вафотларига қадар Самарқандда яшаганлар. «Тарихи Астробод» ва «Тарихи Насаф» китобларининг муаллифи. Бу зот юз минг ҳадисни ёддан билардилар. Мартабалари улуғ олим эдилар. Ҳадис илмини ўрганиш мақсадида Хуросон ва Ироқда бўлиб, у ернинг муҳаддисларидан кўп ҳадис ёзиб олганлар. Китоб ҳам таълиф қилганлар. Журжонда Абу Бакр Аҳмад ибн Иброҳим ал-Исмоилий, Абу Аҳмад Абдуллоҳ ибн Адий ал-Ҳофиз, Бағдодда Абул Ҳасан Али ибн Умар ад-Дорақутний ал-Ҳофиз, Марвда Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Умар ал-Жавҳарий ва Абул Ҳорис Али ибн Қосим ал-Хаттобийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абул Ало Муҳаммад ибн Али ал-Муқри ал-Воситий, Абул Қосим Али ибн Муҳсин ат-Танухий, Абул Ҳасан Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Атиқий ал-Бағдодий, Абул Қосим Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Азҳарий ал-Бағдодий, Абу Саъд Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Молиний ва Абу Бишр Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Варроқ ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 405 (милодий 1015) йилнинг зулҳижжа ойида Самарқандда вафот этганлар.


Топ рейтинг www.uz Openstat