Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муҳаммад ал-Баладий

Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Баладий Насаф аҳлидан. Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мустағфирий ва ўғиллари Абу Зар Муҳаммад ибн Жаъфар ал-Мустағфирийдан, Абу Наср Аҳмад ибн Али ал-Моймарғийдан ва оталари Абу Наср ал-Баладийдан таълим олганлар. Неваралари Абу Наср Аҳмад ибн Абдулжаббор ал-Баладийдан бу нисбат ҳақида сўрадим. У зот айтдилар: «Конат ал-уламоу фи замони жаддий ал-аъло Абу Наср аксаруҳум би Насаф минал-қуро ван-ноҳия. Ва кона жаддий мин аҳлил-балад. Фаурифа би Ал-Баладий. Фабақо алайно ҳазал исм» (Катта бобом Абу Насрнинг замонларида аксарият уламолар Насафнинг қишлоқ ва ноҳияларидан эдилар. Бобом эса шаҳар аҳлидан бўлганлар. Шунинг учун «Ал-Баладий» нисбати билан танилганлар. Шундай кейин бизга бу исм қолди). Абу Бакр ал-Баладий Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ал-Бужайрийнинг «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» китобларидан дарс берганлар. Ҳижрий 504 (милодий 1111) йилда вафот этганлар.


Топ рейтинг www.uz Openstat