Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ҳарам

Ҳарам - (араб. - саҳн, чегара) - 1) мусулмонларда муқаддас деб ҳисобланадиган, қон тўкиш, қурол олиб юриш тақиқланадиган жой, ҳудуд. Маккаи мукаррама ш. атрофида белгиланган махсус чегара ила ўралган, шаҳар ва унинг атрофидаги маълум жойларни ўз ичига олган минтақа. Бу ҳудуд Пайғамбар (сав)дан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, Аллоҳ таоло осмонлару ерни яратган кунида ҳаром қилинган. У Аллоҳнинг ҳурмати ила қиёмат кунигача ҳаромдир; дарахти кесилмайди, ўсимлига юлинмайди, ҳайвонлари овланмайди ва уруш қилиб бўлмайди. Бу ҳукм жоҳилият вақтида ҳам жорий қилинар эди. Бир-бирлари доимо уруш қилиб юрадиган араб қабилалари ҳам Ҳ. ҳудудида ўз душманларини кўриб қолса, унга тегмасди. Ҳ.да нафақат одамга, балки ҳайвонот ва набобот оламига, ҳеч бир нарсага озор берилмайди. Олимлар, жиноят қилган одам қочиб Ҳ.га кириб олса, унга озор берилмайди, аммо унга жой, таом берилмасдан, муомала қилинмасдан, Ҳ.дан қайтиб чиқишга мажбур этилади ва чиққандан сўнг ушлаб жазоси берилади, дейишган. Ҳ. чегарасида ов қилишга қатъий ҳеч кимга изн йўқ. Аллоҳ таоло Ўзининг муқаддас шаҳри Маккаи мукаррама атрофидага маълум ҳудудни одамлар, ҳайвонлар, ўсимликларга ҳеч озор етказилмайдиган минтақага айлантирган. Ҳоз. кунда Ҳ. чегарасидан мусулмон бўлмаганлар кирмаслиги ёзиб қўйилган ва тафтиш ҳам бор. Макка ва Мадинадаги муқаддас жойлар (қ. Ҳаром масжиди), Қуддус зиёратгоҳи (қ. Ақсо масжиди) ва б. ўз Ҳ.ига эга. 2) Бой мусулмон хонадонининг аёллар яшайдиган ички қисми. 3) Туркия, Эрон, Афғонистон, Араб мамлакатлари ҳамда Ўрта Осиёда ҳукмдорлар саройларида хотин ва канизаклар яшайдиган қисми. 20-а.нинг 20-й.ларидан бошлаб мусулмон мамлакатларининг аксариятида куп хотинлиликнинг ман этилиши, иқтисодиёт ва маданият тараққиёти, демоқратик ҳаракатлар, хотин-қизлар ҳаракатининг ўсиши натижасида Ҳ.лар деярли барҳам топган.


Топ рейтинг www.uz Openstat