Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қодир

69. «Қодир» - Aллоҳнинг гўзал исмларидан бири.

«Қодир» - Чексиз қудрат соҳиби. У Зот ҳар бир нарсага қодирдир. Ҳар бир иш унга осондир.

Аллоҳ таоло азалдан ҳар бир нарсага қодирдир. Агар Аллоҳ азалдан ҳар бир нарсага қодир бўлмаса, қачон ва қандай қилиб ҳар бир нарсага қодир бўла олади?!

Аҳли сунна ва жамоа эса: «Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Бунга ҳамма бўлиши мумкин нарсалар киради. Бўлиши мумкин бўлмаган амри маҳол нарсаларга эса ақли бор одамлар аҳамият бермайдилар», дейдилар.

Баъзи бир фитначи одамлар мусулмонларнинг иймонига футур етказиш учун «Аллоҳ ўзи кўтаролмайдиган тошни ҳам ярата оладими?» каби бемаъни саволларни берадилар. Бу каби нарсалар амри маҳолдир ва аҳли иймонлар уларга аҳамият бермасликлари лозим.


Топ рейтинг www.uz Openstat