Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аббосийлар

АББОСИЙЛАР - араб халифалари сулоласи (750-1258), Муҳаммад (с.а.в) нинг амакилари 

Аббос авлодлари. Абу Муслим қўзғолони натижасида ҳокимият тепасига келган. Дастлабки пойтахти - Куфа ш. "Саффоҳ" ("Хунрез") лақаби билан машҳур бўлган Абул Аббос Абдуллоҳ сулоланинг биринчи халифаси эди. Иккинчи халифа Саффоҳнинг укаси Абу Жаъфар Мансур (754-775) Бағдод ш.га асос солиб, пойтахтни шу ерга кўчирди. А. ҳукмронлигининг дастлабки даврида мулкчилик муносабатлари ўсиб, савдо-сотиқ ривожланди. Бағдод Шарқнинг йирик савдо марказига айланди, илм-фан равнақ топиб, фалсафа, математика, табииёт ва б. фанларга оид кўплаб асарлар яратилди. Андалусия (Испания)дан ташқари бутун мусулмон мамлакатлари - Мағриб, Ҳиндистон, Мовароуннаҳр А. қўли остига ўтди. Булар халифаликнинг иқтисодий негизини, сиёсий ва ҳарбий қудратини мустаҳкамлади. Айниқса Ҳорун ар-Рашид ва унинг ўғли Маъмун замони А. сулоласининг гуллаган даври эди. 9-а.нинг иккинчи ярмидан бошлаб А. халифалиги заифлаша бошлади, Африкада ағлабийлар, Мисрда тулунийлар, Хуросон ва Мовароуннаҳрда сомонийлар А. халифалигидан ажраб чиқдилар. 10-а.нинг бошига келиб фақат Бағдод ва унинг атрофларидагина сиёсий ҳокимият А. қўлида қолди. Ҳарбий кучлар турк саркардалари қўлига ўтиб кетди. Улар хоҳлаган вақтларида халифаларни алмаштира олар эдилар. 10-а. ўрталарига келиб А. сиёсий ҳокимиятни тамоман қўлдан бой бериб, мусулмонларнинг диний халифаси (пайғамбар ўринбосари)гина бўлиб қолдилар. Эрондаги бувайҳийлар (945 й.) Бағдодни ўз қўлига олди, лекин улар А.нинг мавқеи билан ҳисоблашар эди. Бағдод салжуқий-суннийлар томонидан босиб олингандан кейин А. сиёсий ҳукмронлиги қисман тикланди ва диннинг мавқеи мустаҳкамланди. 1258 й. мўғуллар Бағдодни вайрон қилиб, А.ни тамоман тормор келтирди. Мўғул хони Ҳулоку буйруғи билан Аббосий халифаларнинг сўнггиси - Мустаъсим қатл этилди. А. сулоласининг қолган вакиллари эса Мисрга қочди. Мамлук султонлари даврида (турклар 1517 й. Мисрни олгунга қадар) А. Қоҳирада муқаддас кишилар сифатида яшаб келдилар. 1261 й. мамлук султони Бейбарс А.дан бири ал-Мустансирни халифа деб эълон қилди. 1517 й. А.нинг авлоди Мутаваккил III Истанбулга келтирилиб, у диний раҳнамолик ҳуқуқини турк султонларига топширган. А. дан 37 киши халифа бўлган.



Топ рейтинг www.uz Openstat