Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Абдуллоҳ Надим

АБДУЛЛОҲ НАДИМ, тўлиқ исми - Абдуллоҳ ибн Мисбоҳ Иброҳим ал-Идрисий ан-Надим (1845-1896) - мисрлик жамоат арбоби, маърифатпарвар, мутафаккир. Араблар озодлик ҳаракатининг намояндаларидан бири. Қоҳирадаги ал-Азҳар ун-тида ўқиган. 80-й.ларда А.Н. тараққийпарвар ва ватанпарвар зиёлилар билан биргаликда инглизлар асоратига қарши курашда фаол қатнашган, журналлар нашр этган. Исломнинг ахлоқий таълимотига асосланган ижтимоий тенглик ва адолат ғояларини тарғиб қилган. Бир қанча ватанпарварлар қатори А.Н. ҳам ўлим жазосига ҳукм қилинган, лекин у қочиб, 9 й. муҳожирликда таъқиб остида яшаган. А.Н. 20 дан ортиқ асар ёзган. Улар орасида "Сулофат ан-надим фиИслом мунтахабат ас-сайид ан-Надим ибн Мисбоҳ" ("Ан-Надим ибн Мисбоҳ танланган асарларида дўст учун ширин май"), "Хони ан-Надим" ("Надимнинг нолалари") кабилар айниқса машҳур. Умрининг охирги йилларини Истанбулда ўтказган ва шу ерда вафот этган.



Топ рейтинг www.uz Openstat