Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Абу Мадён

АБУ МАДЁН (Бумеден) Абу Мадён Шуъайб ибн ал-Ҳусайн ал-Ансорий (тахм. 1126-1197) - шимолий африкалик машҳур сўфий. Севиля ш. атрофида, андалусиялик араблар оиласида туғилган. Ота-онаси вафотидан сўнг акалари қўлида чўпон бўлган, тўқувчилик ҳунарини ўрганган А.М. ўсмирлик чоғида Шимолий Африкага ўтиб, балиқчилик билан шуғулланган, жангчи ҳам бўлган. А.М. сўфийлик хирқасини Фес ш.да, Мағрибнинг энг йирик шайхлари ад-Даққоқ (12-а. ўрталарида вафот этган), Али ибн Хирзихим (1195 й.в.э.), Абу Яъазза ал-Хазмирий (1177 й.в.э)лар қўлида сабоқ олаётган чоғида олган. Фиқҳий масалаларда А.М. моликийлар мазҳаби томонида бўлган. Ҳаж сафаридан қайтиб келгач, А.М. Бежая (Бужи)да яшаган, бу ерда у ўзининг ваъзлари ва тақводорлиги билан шуҳрат қозонган. Унинг атрофида кўплаб шогирд ва издошлари тўпланган. А.М.нинг шуҳрати ва таъсири ошиб бораётганидан, А.М. номидан маҳдийлик ҳаракати байроқ сифатида фойдаланиши, бу эса ҳали мустаҳкам бўлмаган Алмоҳадлар (АлМуваҳҳидун) ҳокимиятига хавф туғдириши мумкинлигидан хавотирга тушган Марокаш ҳукмдори Абу Юсуф ал-Мансур уни Марокашга келтиришга амр қилган. Иўлда кексайиб қолган сўфий оғир хасталаниб Тлемсен ш. атрофидаги Уббод деган жойда вафот этган. Ривоятларга кўра, А.М. ўз даврининг Ғавсул Аъзами бўлган. Уббоддаги қабри атрофида замонлар ўтиши билан меъморий мажмуа вужудга келган, у ҳозирда муқаддас зиёратгоҳ саналади. Тлемсен ш. аҳолиси А.М.ни ўзларининг пирлари деб биладилар.


Топ рейтинг www.uz Openstat