Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Абу Муслим

АБУ МУСЛИМ (лақаби; бошқа лақаблари Або Муслим, Абу Муслим Хуросоний, Абу Муслим Марвазий; асл исми Абдураҳмон) (тахм. 727-755) - Хуросон ва Мовароуннаҳрда умавийлар сулоласига қарши ҳаракат раҳбари. Исфаҳон вилоятидан чиққан қул. Баъзи манбаларга кўра, аббосийларнинг Куфадаги тарғиботчиларидан Исо ас-Саррожнинг қули бўлган, бошқа бир манбаларга қараганда, Исфаҳон вилоятида яшовчи бир араб, йирик ер эгасининг қули бўлиб, 738 й. хўжайини Куфа қамоқхонасига ташланган пайтда А.М. унинг хизматида бўла туриб ас-Саррож билан танишган ва унинг топшириқларини бажара бошлаган. Кейинчалик аббосийларнинг Хуросондаги тарғиботчилари раҳбари Абу Саламага сотилган (ёхуд берилган). 744 й. бошида у билан бирга Хуросонга келган. Кейинчалик А.М. алавийлардан Иброҳим ибн Муҳаммадга маъқул келгани туфайли унга туҳфа қилинган. Иброҳим уни озод қилиб, Абдураҳмон деб исм қўйган ва уни ўзига яқин тутган. АБУ МУСО Ал-АШЪАРИЙ, тўлиқ исми Абдуллоҳ ибн Қайс ал-Ашъарий (тахм.601 - тахм. 665, Қуддус) - ашоби киромнинг фақиҳларидан, зоҳид ва фозил бир зот. Ҳижратдан аввал
қабиланинг аҳолиси ва ўз биродарлари билан Маккага келиб мусулмон бўлишган. Илму фазли, зуҳду тақвоси билан ҳазрати Пайғамбар (сав)нинг таважжуҳларини қозонган. Расули Акрам томонидан Зобит ва Адан томонларга валий қилиб тайинланган. Умар (ра) А.М.ал-А.ни Басрага волий қилиб тайинлаган. Аскарий қўмондон сифатида Эҳваз (Эфес) ва Исфаҳон тарафларни фатҳ этган. Усмон (ра) замонида Куфада волий бўлган. Сиффинда ҳам ҳокимлик қилган. Қуръони каримни гўзал бир садо билан тиловат этар, тингловчиларни ҳаяжон ва туғёнга солар эди. Ушбу жиҳатдан ҳам Расули Акрамнинг мадҳу саносига сазовор бўлган. 360 ҳадис нақл этган.



Топ рейтинг www.uz Openstat