Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Абу Убайда

АБУ УБАЙДА ибн Жарроҳ (? - 639) - саҳоба, маккалик илк мусулмонлардан кейин исломга биринчи бўлиб кирган киши. Ашараи Мубашшаралардан. Исми Омир, қурайш қабиласининг бани Фихр уруғидан бўлган. АУ. Ҳабашистонга, кейин Мадинага ҳижрат қилган. Муҳаммад (сав) билан ҳамма ғазотларда кдтнашган. Ислом тарихида шижоатли ва ўта жасур мужоҳид, буюк саркарда, одил бир инсон сифатида танилган. Отаси Бадр жангида маккалик мушрикларга қўшилиб, мусулмон қўшинларига қарши курашган, ўғли А.У.ни ўлдиришга қасд қилган, доимо уни таъқиб этган. Абу Бакр Сиддиқ халифалиги даврида Шом (Сурия) фатҳи учун юборилган. А.У. одил, шафқатли ва ҳалим зот бўлган. Бу ҳол душманни енгишга қўл келган, Шомнинг урушсиз олинишига сабаб бўлган. 639 й. Шомда оғир, ёмон касаллик (тоуни амвос) гарқалган. Касаллик дастлаб Фаластиндаги Амвос қишлоғидан чиққан бўлиб, бу касалликдан бир ой ичида йигирма минг мусулмон вафот этган. А.У. ҳам шу касаллик қурбони бўлган. А.У. Урдун (Иордания) ноҳиясида вафот этган, қабри Шариат дарёсининг ғарб томони, Амё қишлоғидадир. Умар (ра) ўзидан кейин халифаликка А.У.ни муносиб номзод деб билган.



Топ рейтинг www.uz Openstat