Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ашоб ар-Росс

АШОБ ар-РОСС, Ашобур Росс ("ар-Росс одамлари", "қудуқ одамлари") - Қуръонда икки марта тилга олинган ва Аллоҳ ҳидоятга даъват этган қад. қавм. Аммо, уларга панднасиҳатлар кор қилмайди, шу сабабли ҳалок этиладилар (25-сура, 38-39-оят). "Росс" ибораси ичи маҳкамланмаган, нураб турган қудуқни англатади. Ривоятларда айтилишича, ўша жиноятчи қавм қудуқ атрофида ўтирганида, у қулаб тушиб ҳаммаларини ҳалок этади. Ривоятларга кўра, ар-Росс одамлари илгари ҳалокатга учраган Самуд қабилаларининг авлоди бўлиб, Ямомадаги қудуқ ёнида яшаган ва улкан қуш - анқо ҳужумидан озор чеккан. Пайғамбар Ҳанзала ибн Сафвон Аллоҳтсан бу одамларни қутқаришни сўрайди, шундан сўнг қонхўр қушлар ғойиб бўлади. Аммо қавм барибир Ҳанзаланинг якка худога сиғиниш ҳақидага даъватларига қулоқ солмайди, бунинг устига унинг ўзини қудуққа ташлаб юборади. Шу боис Аллоҳ уларни яксон қилади.


Топ рейтинг www.uz Openstat