Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бадаъ

Бадаъ - ("пайдо бўлиш", "вужудга келиш") - шиаликка оид тушунча. Унга кўра Аллоҳнинг фикри, қарори турли шарт-шароитларга қараб ўзгариб туради. Бу ғояни кайсонийларнинг пешвоси ал-Мухтор ибн Аби Убайд номи билан боғлайдилар. У ўзида башорат қилиш қобилияти борлигини даъво қилиб, агарда унинг башорати тўғри чиқмаса, бунга Аллоҳнинг фикри ўзгариб қолганини рўкач қилган. Шиалар Б.ни суннийликдаги насх таълимотига қарши қўядилар. Ўзларини келажак ҳақида башорат этиш қобилиятига эга деб ҳисоблайдиган шиа имомлари агарда башоратлари нотўғри чиққудек бўлса, ўзларидан жавобгарлик масъулиятини соқит қилиш учун хоҳлаган пайтда ўз фикр ва қарорларини "Аллоҳнинг фикри ўзгариб қолди" деб ўзгартиришларига Б. имкон берган.



Топ рейтинг www.uz Openstat