Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Байт ул-Мақдис

Байт ул-Мақдис - Байт ул Муқаддас (араб. - Муқаддас уй) - Қуддус (Иерусалим) ш.да қадимдан мавжуд бўлган, мусулмонлар, христианлар ва яҳудийларда муқаддас ҳисобланган ибодатхоналар. Шу муносабат билан Қуддус ш.нинг ўзи ҳам Б.ул-М. деб ном олган. Б.ул-М.нинг ўрта асрларга оид шарқий қисмида - Ҳаром аш-Шариф (Мориа тоғи этакларида) қўриқхонага айлантирилган ҳудуд бўлиб, Ақсо масжиди, Қуббат ас-саҳро масжиди ва б. иншоотлар унинг таркибига кирган. Қуръони Каримнинг Муҳаммад (сав)нинг меърож кечасида борган ерлари ҳақидаги оятдаги жой - Б. ул-М. деб ҳисобланади. Муҳаммад (сав) Мадинада бўлган дастлабки бир ярим-икки йиллик даврларида мусулмонлар Б.ул-М.га қараб намоз ўқиганлар (қ. Қибла). Қуддус ш. Умар (ра) билан патриарх ўртасида тузилган битимга асосан 638 й. бошида мусулмонлар қўлига ўтган. Умар (ра) Қуддусда бўлган чоғида Ақсо масжидини қурдирган (705-715 й.ларда у янгидан қурилган). Қуббат ус-саҳро масжиди бунёд этилгач, шаҳарнинг диний марказ сифатидаги мавқеи кучайган. Арабча ал-Қудс номи шу пайт (8-а. боши)дан эътиборан қўлланила бошлаган (бу пайтгача шаҳар Илиё деб аталган). 11-13-а.ларда Б.ул-М. диний урушлар, хусусан, салбчилар билан мусулмонлар ўртасидаги тўқнашувларнинг асосийларидан саналган. 1517 й. шаҳарни Усмонли турк салтанати эгаллаган. 16-а.да Ҳаром аш-Шариф тубдан қайта таъмирланган. Арк ва б. иншоотлар қурилган. 16-19-а. ўрталарида шаҳар (80 га яқин шаҳар ҳудуди ва 13 га дан иборат Ҳаром аш-Шариф) девор билан ўраб олинган. 1553 й.даги аҳоли рўйхатига кўра шаҳарда 1950 мусулмон, 413 насоро ва 324 яҳудийлар оиласи, жами тахм. 15 минг аҳоли яшаган. 19-а. сўнгги чорагидаги аҳоли рўйхатида ҳам тахм. шу манзара акс этган. 19-а.да христиан қадамжоларини ҳимоя қилиш баҳонасида Европа давлатлари Усмонлилар салтанатининг ички ишларига аралаша бошлаган. 19-а.нинг иккинчи ярмида Куддуснинг ғарбий қисмида европалик бир қанча миссионерлик марказлари пайдо бўлган; шу аср охирида эса, бу ерда яҳудий-иммигрантлар (муҳожирлар)нинг колонияси (манзилгоҳи) вужудга келган. 1920-47 й.ларда Қуддус Миллатлар Лигаси мандатига кўра, Буюк Британия томонидан бошқарилган Фаластиннинг маъмурий маркази бўлган. 1947 й. Исроил давлати барпо этилиши туфайли Қуддус ш. БМТ бошқарувидаги алоҳида зона сифатида ажратилган, бироқ Исроил-Араб уруши (1948-49) натижасида шаҳарнинг ғарбий қисмини Исроил босиб олган, шарқий қисми эса, Иорданияга ўтган. 1967 й. Қуддуснинг шарқий қисми Фаластиннинг араблар яшайдиган қисми билан биргаликда Исроил томонидан эгалланган.



Топ рейтинг www.uz Openstat