Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Библия

Библия - (юн. Виблиа - китоблар) - яҳудийлик ва христианликда муқаддас ҳисобланган диний китоблар ва рисолалар мажмуаси. Б. икки асосий қисм - Қадимги аҳд ва Янги аҳдга бўлинади. "Аҳд" сўзи Худонинг инсонлар билан махсус алоқасини ифодалайди. Қад. аҳд яҳудийликда ҳам, христианликда ҳам муқаддас саналадиган ва энг қад. даврларда яратилган диний адабиётлардан, Янги аҳд эса, фақат христианлар муқаддас деб биладиган, улар дини шаклланишига алоқадор диний асарлардан иборат. Мазкур динларнинг ақидаларига биноан, Б. - Худонинг каломи, барча инсонларга йўллаган, дунё ва одамзоднинг пайдо бўлиши ва "охират" сирини очиб берувчи муқаддас китобидир. Унинг асосий мавзуси - ягона ҳақ Худонинг фазилатлари ва инсоният билан муносабати ҳақидадир. Б. мил. ав. 8-а. ва мил. 2-а.лар оралиғида оромий ҳамда юнон тилларида ёзилган. Б. матнлари тадқиқ этилганда шу нарса тасдиқландики, улар қарийб минг йил давомида хилма-хил жойларда яратилган. Б. энг қад. адабий ёдгорликлардан бири бўлиб, диний панд-насиҳатлар, ақидалар, башоратлар, дуолар, солномалар, масаллар, ишқий ва фалсафий достонлар, ҳикоят, ривоят ва мактублардан иборат. Б.да, бир ёқдан, одамзоднинг гуноҳкор бўлиб, Худо томонидан рад этилиши, абадий ҳалокатга маҳкум қилиниши тўғрисида гап кетса, иккинчи ёкдан, Худо инсонни қутқариш учун қандай режалар тузгани ҳақида ҳикоя қилинади. Айниқса, одамларга нажот йўлини очган Исо Масиҳ (ас) тўғрисида тўлақонли хабар берилади. Жами қад. яҳуд тилида 66, лотин тилида 70 китоб (бўлим)ни ўз ичига олган Б. 13-а.да кардинал Стефан Ленгтон томонидан ҳоз. кўринишга келтирилган, китобларни шеърларга бўлиш ва рақамлаштиришни парижлик матбаачи Робер Стефан (16-а.) амалга оширган. Б. - дунёдаги 1-босма китоб (1452-55) бўлиб, жаҳон бўйича кенг тарқалган, асрлар мобайнида кўпгина халқларнинг ахлоқи, маънавияти, маданияти, адабиёти, мусиқа ва рангтасвир санъатига баракали таъсир кўрсатган. Б.нинг айрим қисмлари 1891, 1913 йларда Лейптсиг ш.да араб имлосида, 1981, 1983, 1986, 1996 йларда Б.ни таржима қилиш ин-ти (Стокголм) томонидан кирилл ёзувида ўзбек тилида чоп этилган.



Топ рейтинг www.uz Openstat