Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бистомий

Бистомий - Боязид Тайфур ибн Исо Бистомий (? - 875) - форс тасаввуф оқимининг асосчиларидан бири. Тайфурия сўфийлик тариқатининг пири. Унинг бобоси исломни қабул қилган зардуштийлардан бўлган, бутун умрини, асосан, Бистомда ўтказган. Вафотидан кейин уни "Султон ал-орифин" лақаби билан атай бошладилар. Б. таълимотига кўра, инсон зикр ҳолатида ўзлигини унутади (ғалаба) ва худо ишқидан маст бўлиб (сукр) бутун вужудини ҳис-туйғу қамраб олади, пировардида у худога сингиб кетади. Бундай ҳолатни у фано (мавжудликни йўқотиш) деб атади ва мусулмон тарки дунёчилигининг муҳим аҳамиятли ҳолати бўлган "сен мендирсан, мен эса сендирман" иборасининг таърифини берди. Бунинг маъноси шуки, гўё шахс ўзлигини тарк этиб, илоҳийликка сингиб кетади ва унинг сифатларини қабул қилади. Бундай хулоса анъанавий ислом тарафдорларининг ашаддий қаршилигига учради ва Б.ни "хулул" (худолик даъвосини қилиш)да айбладилар. Б. тасаввуфнинг айрим тушунчаларини ишлаб чиққан бўлса ҳам, ўзининг бир бутун илоҳий тизимдаги таълимотини яратмади. У назарияда илоҳий (лоҳут) ва инсоний (носут) руҳни бир-бирига бириктиришга ҳаракат қилди, яъни маънавий ва моддий ибтидони бир-бирига қўшишга интилди. Б. ўзидан асар қолдирмаган. Унинг ибратли гаплари, насиҳатларини мулозимлари ёзиб олишган. Айрим тасаввуф кишилари Б. обрўйидан фойдаланиб ўзларининг шариатга унчалик тўғри келмайдиган фикрларини ҳам Б. фикри деб кўрсатишга уринган. БОБ (тахаллуси; асл исми Сайид Али Муҳаммад Шерозий) (1819 - 1850) - бобийлик асосчиси, бобийлар қўзғолони раҳбари. Сайид Али Муҳаммад 1844 й.да ўзини Б. (араб тилидаги "эшик", "дарвоза" сўзидан келиб чиққан бўлиб, "ҳақиқат ва адолат йўлига олиб борувчи эшик" деган маънода талқин қилинган) деб атади. Маҳдийнинг хоҳиш-иродаси, йўл-йўриқлари халққа "мен орқали боради", деб эълон қилди. У халоскор -Маҳдийнинг келиши яқинлашганлиги ғоясини тарғиб қилди. Б. "Баён" китобида ўзини Муҳаммад (сав) ўрнига келган пайғамбар, ўз китобини эса, Қуръон ва шариат асосининг ўрнини олиши керак, деб эълон қилган. Б. 1847 й.да қамоққа олинди, у ерда "Баён" (арабча - тушунтириш, ёритиб бериш, таърифлаш) асарини ёзди. "Баён"да бобийлар ҳаракатининг асослари ёритилган. Б. бобийлар қўзғолони вақтида Эрон шоҳи фармони билан қатл этилган.



Топ рейтинг www.uz Openstat