Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бобо деҳқон

Бобо деҳқон - 1) Марказий Осиё халқларининг мифологиясида деҳқончилик ҳомийси. Исломдан олдин вужудга келган тимсол. Мифларда Б.Д. одамлар учун турли нарсалар - олов, ўсимликлар, меҳнат қуролларини топиб берадиган ёки дастлаб уларни яратган, уларга ов қилиш, ҳунар ва санъатни ўргатадиган, улар орасида ижтимоий тартиб, никоҳ қоидалари, сеҳргарлик, урф-одат ва байрамларни жорий этадиган афсонавий шахс, бақувват кекса деҳқон сифатида талқин этилган. Афсоналарда айтилишича, Б.Д. биринчи бўлиб омоч ва суғориш арикдарини ихтиро қилган. Марказий Осиёда исломнинг тарқалиши натижасида Б.Д. образи унинг манфаатларига мослаштирилган, баъзан Б.Д.ни Одамато ва Хизр образлари билан айнанлаштирилган. Ер ҳайдаш, экин экиш, ҳосилни йиғиб олиш ва шунга ўхшаш деҳқончилик ишлари Б.Д. номи билан бошланган. Ҳосилни йиғиб олиш муносабати билан Б.Д.га атаб махсус хирмон тўйи ўтказилган, ҳар хил таомлар тайёрланган, уларда муллалар, қорилар Б.Д. шарафига дуолар ўқиган. Ўзбек ва тожикларда ер хайдашни ва экишни биринчи бошлаб берган деҳқон Б.Д.нинг тимсоли деб қаралган; 2) деҳқончилик ишида катта тажрибага эга бўлган одам, обрўли деҳқон.



Топ рейтинг www.uz Openstat