Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Боқиллоний

Боқиллоний - Абу Бакр Муҳаммад ат-Таййиб ал-Боқиллоний (? - 1013) -каломнинг йирик вакили, Басрада туғилган. Асосан, Бағдодда яшаб, шу ерда вафот этган. Фиқҳ масалаларида моликийлик мазҳабига суянган. Б. 52 асар ёзган бўлиб, бизгача 6 таси етиб келган. Илоҳий сифатлар ва илоҳий моҳият ҳақидаги муътазилийлар оқимига мансуб Абу Ҳошим ал-Жуббоий ишлаб чиққан ғояга қўшилди. Бир неча муътазилийларнинг бу масалага доир ғояларини ривожлантириб, Худонинг сифатлари ҳақида фикр юритди. Ирода эркинлиги муаммосини ҳам Б. юқоридаги фикрга мувофиқ равишда ҳал қилди: Худо фақат "борлиқ" ва "асос"ни яратгани, инсон эса, борлиқни шакллантириб, амалиётни муайян йўсинга солишини уқтирди. У имомат масаласида шиалар ва рофизийлар билан баҳсга киришиб, имом ёки халифа лавозими меросий эмас, балки улар сайланиши зарур, деб ҳисоблади. Аммо бу лавозимга сайланадиган киши Алининг авлодларидан бўлиши шарт бўлмаса ҳам, қурайшийлардан бўлиши лозим. Агар имом ўзига топширилган вазифани уддалай олмаса вазифасидан тушириш зарур.



Топ рейтинг www.uz Openstat