Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Даҳд

Даҳд - (форс. - ўн кунлик) - эшонларнинг хонақохдарида бўлиб ўтадиган ўн кунлик тоат- ибодат. Д.нинг энг каттаси Рамазон ойида ўтган. Мурид ва халифалар (эркак ва аёллар) эшон ҳузурига келиб, Д. талаб этган вазифаларни бажаришган, ўз муршидларининг панд- насиҳатларини тинглаб, ундан яна "вирд" (кўрсатмалар) олиб тарқалишган. Тасаввуф таълимотида Д.га ўтириш худо олдида тавба қилиш, гунохларни ювиш, худонинг раҳматига эришиш ҳисобланган. Д. 3 даврга: рамазоннинг биринчи ўн кунлиги - "даҳайи раҳмат", иккинчи ўн кунлиги - "даҳайи мағфират", учинчи ўн кунлиги - "даҳайи иткун минаннор"га бўлинган. Д. рамазондан бошқа баъзи ойларда ҳам ўтган, аммо унга хоҳлаган кишилар, кўпроқ аёллар борган. Тақводорлар учун хонақоҳ ичида бўздан пашшахонага ўхшаган бўлмалар қурилган. Д.га ўтирганлар унинг ичига кириб, рўза тутиб, Қуръони карим, салавот ва дуолар ўқиган. Д.нинг ўхшаши эътикоф деб аталади.



Топ рейтинг www.uz Openstat