Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Друзлар

Друзлар - шиаликда вужудга келган фирқа (диний гуруҳ). Асосан, Ливанда ва Сурияда яшайди. Уларнинг қарашлари исмоилийлар қарашларига яқин. Фирқа фотимийлар халифаси Ҳаким (996-1021 й. ҳукмронлик қилган) даврида пайдо бўлди. Ҳаким умрининг охирида ўзини худо деб эълон қилган ва ўзига эътиқод қилишни талаб этган. У сирли равишда ўлгач, Ливан ва Антиливан тоғларида яшовчи халқлар унга худо деб эътиқод қила бошлаган. Д. номи халифа Ҳакимнинг тарғиботчиларидан бўлган Ништегин Дарозий (1019 й. в.э.) исми билан боғлиқ. Д. ақидаси ўта сирли бўлганидан фарзандларига ҳам қирқ ёшга етмагунча ўргатишмайди. Д. ақвдаси бир қанча дин ва мафкуралардан ташкил топган. Жаннат, дўзах, савоб ва жазони инкор қилади. Қуръонни бутунлай инкор қилишади, ўзларининг хос мушафлари мавжуд. Мусулмон олимлари Д.ни диндан чиққан оқим деб эълон қилган. Д. ақидасига кўра, худо одам қиёфасига кириб, инсонлар ўртасида пайдо бўлиши мумкин (шунинг учун улар Ҳакимнинг қайтишига ишонади). Д. Қуръон мазмунини мажозий талқин қилади. Жоннинг кўчиб юриши тўгрисидага тасаввур туфайли ўлимга бефарқ қарайдилар, ислом дини маросимларини бажаришни шарт деб ҳисобламайдилар. Диний байрамлардан фақат қурбон ҳайитини ва шиаларда мотам маросими ҳисобланган ашурони нишонлайдилар. Д. суннийлар томонидан таъқиб этилгани учун шиаларга хос бўлган тақийя талабларига амал қиладилар. Барча исмоилийлар каби Д. ҳам шариатни тан олмайдилар. Д. икки қисмга; "омий" ("бехабар") ва "уққол" ("билимдонлар", "хабардорлар")га бўлинади. Д.да масжидга бориш, намоз ўқиш одати йўқ. Уларнинг ибодатхоналари "халво" деб аталади. Бу ерда пайшанба кунлари фақат "уққол"ларгина тўпланади. Ўрта асрлардан бошлаб Д. ўзларининг меросий мулкларига ва ҳукмдор амирлар сулоласига эга бўлган. Ливанда друз амирлари ҳокимияти, айниқса, Фахриддин ИИ Маон (1590-1633) ва Башир ИИ Шиҳоб (1788/ 9—1840 )даврларида жуда юксалган .Д.Сурия халқининг 1925-27 й.ларда франтсузлар ҳукмронлигага ва 1958 й.да Исроилга қарши чиқишларида фаол иштирок этишган. Ҳоз вақтда Д. Ливан миллий-ватанпарвар кучлари таркибида жамиятни қайта қуриш учун кураш олиб бормоқда.



Топ рейтинг www.uz Openstat