«Тартил» арабча сўз бўлиб, Қуръоннинг ўқилиш сифатига, кайфиятига ва уни ўргатадиган илмга нисбатан ишлатилади. Бу илм яна «тажвид», «тиловат ҳаққи» каби номлар билан ҳам аталган.Тартил («ротл» ўзагидан олинган) сўзи луғатда бирор нарсани дона-дона қилиб теришни англатади.