Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эшон Бобохон

Эшон Бобохон - ибн Абдулмажидхон (1860-1957) - муфти, шайх. Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохоннинг отаси. Тошкентда руҳоний оиласида туғилган. Дастлабки илмни бобоси шайх ул-ислом Аюбхон ибн Юнусхондан, унинг отаси Абдулла ибн Бурҳон Эшондан олган. Кейин Бухорода Мир Араб мадрасасида таҳсил кўрган. Ақоид, фиқҳ, тафсир ва ҳадис билимларини чуқур эгаллаган ва нақшбандийлик тариқатининг намояндаси сифатида танилган. Урта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ташкилотчиларидан бири ва унинг биринчи раиси, муфтий (1943-57). Диний бошқарманинг ташкил этилиши минтақадаги майда ва тарқоқ мусулмон жамоаларини ягона диний марказга бирлашишига имкон берди. Э.Б. бошқарма раҳбари сифатида диндорларнинг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олиш билан бирга бошқарма фаолиятини фашизмни тор-мор этиш учун фронтга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, халқаро тинчликни ҳимоя қилиш ишларига йўналтирди. Э.Б. Тошкентдаги Қаффол Шоший мақбараси ҳовлисига дафн қилинган.



Топ рейтинг www.uz Openstat