Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эҳсон

Эҳсон - ("астойдиллик", "виждонлилик", "самимийлик") - Қуръонда диний мажбуриятларни ўташдаги самимийлик, риёкорликнинг зидди. Умар ибн Хаттоб (ра)дан келтирилган ҳадислардан бирида айтилишича: "Эҳсон - раббингга худди Уни кўриб тургандек, ибодат қилишингдир. Агар сен Уни кўрмаган тақдирингда ҳам, У сени кўриб туради". Ал-Разолий Э. терминини "адл - адолат" сўзи билан бирга кўллаганки, булар биргаликда "адолат ва виждон" мазмунини касб этган. Э.ақидавий тушунча сифатида ислом ва имон тушунчалари билан бир қаторда умумий "дин" тушунчасини ташкил қилади, бунда Э. деганда барча диний ақидаларни тўлиқ, шак-шубҳасиз ва қайта талқинсиз қабул қилишни билдиради, яъни унинг барча кўрсатмаларига чуқур садоқатни англатади. Э. тушунчасидан диндорнинг номларидан бири - муҳсин келиб чиққан. Кундалик истилохда Э. термини ихлос - қалби тозалик, фикр ва хатти-ҳаракатларида самимийликнинг синонимидир. Шогирднинг устозига бўлган иззат-икроми ва устознинг барча ўгитларига сўзсиз амал қилиши ҳам Э. деб аталади. Тасаввуфда Э. - эътиқоднинг олий босқичи бўлиб, ундан кейин имон, сўнг ислом туради, бу шариат - тариқат - ҳақиқат тушунчаларига мос келади. Э. одатда тасаввуф билан айнан ҳисобланган.



Топ рейтинг www.uz Openstat