Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фиръавн

Фиръавн - Қадимги Миср подшоларининг номи. Ф.ларнинг 31 сулоласи маълум. Охирги Ф. македониялик Искандар (мил. ав. 356-323) Мисрни босиб олган пайтда ҳукм сурган. Қуръонда тилга олинган Ф. ўзини худо деб эълон қилган золим подшоҳни ифодаловчи умумлашма ном. Аллоҳ унинг ҳузурига Мусо (ас)ни юборади. Аммо Ф. унга имон келтирмайди; аксинча, ўз қудратини намойиш қилиш учун амалдори Ҳомонга "осмонўпар" минора қуришни буюради. Диндорларни, айниқса, яҳудийларни таъқиб қилади. Мусо (ас) ўз қавми билан Мисрдан чиқиб кетишга аҳд қилганда, аскари билан унинг кетидан қувади, лекин денгиз сувлари уни ўз домига тортади. Охирги паллада тавба қилгач, Аллоҳ иродаси билан тўлқинлар Ф.ни қиргоққа олиб чиқади. Мусулмон диний ва бадиий адабиётида Ф. энг қабиҳ имонсизлик (ўзини худо деб эълон қилиши) ва золимлик тимсоли сифатида гавдаланади.



Топ рейтинг www.uz Openstat