Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фитр

Фитр - фитр садақа (араб. - рўза якуни садақаси) - исломда рамазон ойи тугаши муносабати билан бериладиган садақа. Ҳар бир мусулмон эркак ва аёл учун икки ярим килограмм хурмо, арпа, ун ёки гуруч, ёки уларнинг қиймати миқдорида пул эҳсон қилиши вожибдир. Муҳтожликда яшовчи оила аъзолари ҳам ҳайит куни тўқ яшасин деган ниятда Ф. жорий этилган ва у вожиб амаллар сафидан жой олган. Ф. садақасини ўз вақтида адо этилишига тарғиб қилинган ҳадиси шарифлардан бирида то Ф.ни ўз эгасига топширмагунга қадар тутган рўзаси осмонда муаллақ (осилиб) туради, адо этиши билан қабул бўлиб осмонга чиқиб кетади, дейилган. Ф. садақасини катта-ю кичик, эр-хотин, оила бошлиғи ўз қарамоғидаги ҳар бир жон ҳисобидан беради. Ф.ни ҳайит намози ўқилмасдан эгаларига топшириш лозим. Ф. садақаси ўзига тўқ мусулмонларнинг муҳтож ва ҳожатмандлар учун рамазон ойида берадиган хайр-эҳсонларидир. Унинг ҳикматларидан бири фуқаролар, мискинлар, бева-бечоралар ва ҳожатмандларни улуғ айём - ҳайит олдидан қалбларига бир оз бўлса-да, шодлик ва ҳуррамлик бахш этиш, уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва оқибат натижада, одамлар орасида меҳр-шафқат туйғуларини уйғотиш бўлса, иккинчидан, рўзадорнинг рамазон ойида билиб-билмасдан қилган гунохларига каффорат ҳамдир.



Топ рейтинг www.uz Openstat