Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фотимийлар

Фотимийлар - (909 - 1171) - исмоилий халифалар сулоласи; ўзларини Жаъфар ас-Содиқ (765 й.в.э.) ўғли Исмоил орқали Али ва Фотима авлоди деб ҳисоблаганлар (қ. Жаъфарийлик). Сунний муаррихлар Ф.нинг Али авлоди эканликларини рад этиб, уларни убайдийлар яъни исмоилийлар имоми Убайдуллоҳ ал-Маҳдий (Ф. сулоласи асосчиси) авлодлари деб ҳисоблайдилар. Ф. Ситсилия, Марокаш, Миср, Фаластин ва Суриянинг бир қисмини эгаллашга муваффақ бўлишган.971 й. улар Мисрнинг янги пойтахти - Қоҳирага асос солганлар. Макка ва Мадинани ўзларига тобе этган Ф. Бағдодни босиб олиб, аббосийларни тахтдан ағдариш ва ўзлари ҳукмронлигидаги янги халифалик барпо этишни режалаштирганлар. Қоҳирада улар марказ ташкил этиб, у орқали Ф. ўзларининг ташвиқот ишларини олиб борганлар. 11-а. ўрталарида Яманда исмоилийларнинг Сулайҳийлар сулоласи қарор топган. Ф.нинг таъсири аста- секин сусая бошлаган, бу фақат салжуқийларнинг кучайиши билан боғлиқ бўлибгина қолмай, исмоилийлар мафкурасининг таназзулга учраши билан боғлиқ эди. Византия, айниқса, салбчилар билан бўлган урушларда толиққан Ф. давлатида ёлланма гвардия (мамлуклар) тасири кучайган. Курд амири Салоҳиддин ҳокимият тепасига келгач, аббосий халифалар ҳукмронлигани тан олган ва исмоилийлар давлати аста-секин суннийлар давлатига айланган.



Топ рейтинг www.uz Openstat