Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гилоний

Гилоний - (Жилоний) Муҳиддин Абдулқодир ибн Аби Солиҳ Жангийдўст (1077- 1166) - форс илоҳиётчиси, мутасаввиф. Гилон вилояти (Эрон) да туғилган. 18 ёшида Бағдодга келиб сабоқ олади. Унинг ҳанбалийлик мазҳабига оид ваъзлари шуҳрат қозонади. Кейинчалик Г. Қуръон тафсирчиси ва муфтий сифатида фаолият кўрсатади. У ҳадис ва фиқҳ илмларидан дарс беради. Г. ҳанбалийлик мазҳабида қатъий турган, Муҳаммад (сав) суннатларига сўзсиз риоя этган. Ваъзларида мусулмонлар учун зарур бўлган ўнта ахлоқий қоидани баён этган. Г. ўзининг тариқат услубини вужудга келтирмаган, бирор тариқатга бошчилик қилмаган бўлса ҳам уни қодирийлик сўфийлик тариқатининг асосчиси деб ҳисоблайдилар. Аммо, ҳақиқатда эса, бу тариқат унинг авлодлари ёки муридлари томонидан фақат 13- а.нинг ўрталарида, баъзи мутахассисларнинг фикрича, ҳатто 15-а.да вужудга келган. Халқ оммаси уни мўжиза кўрсатишга қодир бўлган азиз-авлиё ва бечораларнинг ҳомийси деб, улуғлар эди. Унга "Равсул Аъзам" ("улуғ ҳимоячи") ва "пири дастгир" ("мададкор пир") лақабларини беришган эди. Г. мақбараси Бағдодда бўлиб, исломдаги муқаддас жойлардан бири ҳисобланади. Г.нинг "Ал-ғуня ли толиб тариқ ил-ҳаққ" ("Ҳақ йўлини истовчилар учун қўлланма") асари сақланиб қолган. Бу асарда мусулмонларнинг ижтимоий, ахлоқий бурч ва вазифалари ҳанбалийлик мазҳаби нуқтаи назаридан баён қилинган. ГУЛ - аёл жинсидан бўлган жиннинг бир тури; ниҳоятда баджаҳл ва инсонларга душманлиги билан ажралиб турган. Гўё чўлу биёбонларда яшаб, турли қиёфаларга кириб йўловчиларни ўз тузоғига илинтиради, сўнгра уларга ҳужум қилиб ўлдиради. Эркак жинсдаги Г. - кутруб; баъзан Г. сиълат билан айнан деб қаралади. Ўрта асрларда ислом мамлакатларидаги халқ ривоятларида Г. Иблис ва шайтонлар билан алоқадор бўлган кофир жинлар қаторига киритилган; улар одамхўр ва ўлаксахўр ҳисобланганлар. Деярли бутун ислом аҳди халқ адабиёти ва фолклорида Г. билан боғлиқ саргузаштлар баён этилган кўплаб ҳикоялар учрайди.



Топ рейтинг www.uz Openstat