Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳайдария

Ҳайдария - (ҳайдарий) - ўрта асрларда ва янги даврда Эрон ва унга қўшни мамлакатларда мавжуд бўлган сўфийлик ва шиаликка мансуб уч гуруҳнинг умумий номи. 1. 12-а.нинг охирида Хуросонда пайдо бўлган ва асосчиси - шайх Қутбиддин Ҳайдар Завўий (1221 й. в.э., Завода дафн этилган, у Турбати Ҳайдарий деб аталади) номини қабул қилган анча нуфузли сўфийлик гуруҳи (тоифа, гуруҳ, жамоа). Анъанага кўра, у ўрта осиёлик туркий қавмлардан чиққан ва Аҳмад Яссавийнинг издоши бўлган. У ўз тарафдорларидан риёзат чекиб, узоқ вақт узлатда бўлишни талаб қилган; айнан у амалиётга қўл ва оёқларга темир билагузук, бўйинга маржон шода, қулокдар ва қўл бармоқларига жорий этган. Дастлабига Ҳ. Сурия, Кичик Осиё ва Ҳиндистонда тез тарқалган, лекин кундалик турмушдаги кўрсатмалар оғирлик қилгани боис, унинг оммавийлиги сусайган, аъзоларининг сони кескин қисқарган, жамоалар ёки тарқаб кетган ёхуд шу вилоятларда фаолият юргизган қапандарияга қўшилиб кетган. 2.Бошқа бир номи - мирҳайдарий. Шиалик (имомийлик)даги тариқат. 14-а. охири - 15-а. бошида Эронда вужудга келган ва бутун мамлакатга кенг тарқалган. Асосчиси - Султон Мир Ҳайдар Туний (1427 й. Табризда в.э.). У ўз шажарасини имом Мусо ал-Козимга боғлаган. Ҳ.лар байрам кунлари махсус кийим кийганлар: беш қават қилиб ўралган салла, елкаларида қўйнинг хом териси; ўнг қўлда - ҳасса-таёқ, чап қўлда - чўпон бурғуси. Улар дастлабки уч халифа ва пайғамбар (ас)нинг саҳобаларини очиқ равишда ҳақорат қилганлар. Уларга қарши суннийларнинг неъматуллоҳийлар тариқати аъзолари курашганлар, айниқса, шиа байрамлари вақтида қаттиқ тўқнашувлар содир бўлган. Фақат 20-а. 20-30-й.ларидагана Эронда бунга чек қўйилган. 3."Ўта" шиалар жамоаси (ғулот); 15-а.нинг 60-й.ларида Анадолу, Сурия ва Озарбайжонда кўчманчилик қилган туркман қабилалари орасида пайдо бўлган. Улар ўзларини Ҳайдар ибн Жунайд - сафавийликдаги бешинчи пири муршиднинг издошлари деб ҳисоблашган. Ҳайдар ибн Жунайд тариқатга 1464-1488 йларда бошчилик қилган ва ўз тарафдорлари орасида махсус бош кийими (тож) кийишни жорий қилган. У қизил рангли кигиздан қилинган узун қулоқчин бўлиб, атрофига салла, 12 қават қилиб ўралган ёки шу рангда тикилган 12 оғдан мато боғланган. Шундан унинг тарафдорларининг номи - қизилбошлар олинган. Ҳ. Алини илоҳ ёки илоҳий ҳақиқат (ҳаққ) деб, шайх Ҳайдар (кейинчалик унинг ўғли Исмоил И) - Алининг мужассамоти деб ҳисоблайдилар. Улар руҳларнинг кўчишига (таносух) қаттиқ ишониб, уларнинг муршиди гуноҳларни кечириш қудратига эга, Қуръон яратилган ва Муҳаммад (сав) вафотларидан кейин у умавийлар даврида бутунлай сохталаштирилган, шунинг учун илоҳий ваҳийлар Қуръонда эмас, балки Исмоил И нинг "Девони Хитоий" ("Шеърлар тўплами")да намоён этилган, деб ҳисоблайдилар. Исмоил И даврида (1502-1524) Ҳ. тарафдорлари қисман қирғин қилинган, бир қисми Кичик Осиёга кетиб, бектошийлар тариқати таълимотига таъсир кўрсатган.



Топ рейтинг www.uz Openstat